Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Аҳли» ва «Ан-Наср» ўртасида ўтказилиши режалаштирилган учрашув бошқа санага кўчирилди.
Жамоалар 15 октябрь, пайшанба куни ўзаро тўқнаш келиши керак эди. Бироқ мазкур баҳс қолдирилди.
«Ан-Наср» клубининг расмий сайтида келтирилишича, учрашув 2027 йилнинг 6 март куни бўлиб ўтади. Бундай қарор қабул қилинишига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср» душанба куни Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистоннинг «Нефтчи» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ракета ҳужуми хавфи сабабли ушбу ўйин белгиланган вақтдан бир соат кеч бошланган. Криштиану Роналду жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган.
Чемпионат учрашуви қолдирилганидан сўнг Роналду ва унинг жамоадошлари қўшимча дам олиш имкониятига эга бўлди.
Айни пайтда «Ан-Наср» Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.













