Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Вильярреал»га қарши учрашувдаги воқеалар ҳақида журналистларнинг саволларига жавоб беришни истамади.
«Реал» Винисиус Жуниор майдондан четлатилган баҳсда «Вильярреал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу ўйиндан сўнг Моуриньо матбуот анжуманида иштирок этмади.
Сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида эса португалиялик мутахассис мазкур учрашув ҳақида батафсил гапиришдан бош тортди.
— Шанба куниги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳеч нарса, мутлақо ҳеч нарса. Олдимизда Чемпионлар лигаси ўйини турибди. Чемпионатдаги учрашув ҳақида айтадиган гапим йўқ.
— Ўша вазиятдан ғазабландингизми?
— Ҳозиргина ҳамкасбингизга бу мавзуни изоҳлашни истамаслигимни айтдим. Умид қиламанки, бу шу мазмундаги охирги савол бўлади.
Сизга «Вильярреал»га қарши ўйиннинг фақат биринчи дақиқасини томоша қилишни таклиф этаман. Агар хоҳласангиз, буни шанба куни муҳокама қиламиз.
Футболни тушунадиган одам учун биринчи дақиқани кўришнинг ўзи етарли, — дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда AS.
«Реал» 14 октябрь, чоршанба куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «Рома»га қарши майдонга тушади.













