Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

Компани: «Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз»

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-турида «Викинг»га қарши 3:3 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Норвегия жамоаси кутилмаганда 38-дақиқага келиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ меҳмонлар иккинчи бўлимда ўйин боришини ўзгартириб, ҳисобда устунликка эришди.

74-дақиқада Майкл Олисе майдондан четлатилгач, мюнхенликлар ўн киши бўлиб қолди. 90-дақиқада эса «Викинг» учинчи голини уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

«Ҳаммасига тўлиқ ўзимиз айбдормиз. Худди дам олиш кунлари «Аугсбург»га қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашувдаги каби, бу сафар ҳам ўйинда устунлик қилдик.

Албатта, ижобий жиҳатларни ҳам қайд этиш мумкин. Умуман олганда, ўйинимиз сифати у қадар паст эмасди. Аммо диққатни йўқотиш ва айрим вазиятларда нотўғри қарорлар қабул қилиш оқибатида хатоларга йўл қўйишда давом этяпмиз.

«Аугсбург»га қарши баҳсда ўйин бошланганидан саккиз сония ўтиб гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса бир ярим дақиқадан кейин дарвозамиз ишғол қилинди.

Бундан ташқари, рақибларимиз яратаётган барча хавфли вазиятлар гол билан якунланаётгандек таассурот пайдо бўлмоқда.

Бироқ буларнинг ҳеч бири бизга баҳона бўла олмайди. Чунки ўзимизни бундай вазиятларга ўзимиз тушириб қўйяпмиз», — дея Компанининг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.

«Бавария» 17 октябрь, шанба куни Бундеслига доирасида ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилади.

Киритилди: 18:25, 14.10.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик