Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни психологик ва спорт формасининг энг юқори даражасига қайтаришга жиддий эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Қироллик клуби»да 26 ёшли вингернинг энг яхши ўйинларини қайта намойиш этиши учун барча шароитларни яратишга катта аҳамият берилмоқда. Қайд этилишича, бу бутун жамоа учун муҳим, чунки бразилиялик футболчи «Реал» кийиниш хонасининг асосий ҳиссий етакчиси ҳисобланади.
Жамоанинг тажрибали футболчилари — дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳимоячи Антонио Рюдигер ҳам жамоада ўзига хос устозлик вазифасини бажармоқда. Бироқ футболчилар ўртасидаги асосий боғловчи бўғин ҳамон Винисиус бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи ўтган дам олиш кунлари Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши учрашувда тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди.













