Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган «Рома»га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Мазкур баҳс мадридликларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
20 ёшли бразилиялик футболчи захирадан майдонга тушиб, 31 дақиқа давомида битта гол урди ва яна бир голга ассистентлик қилди.
УЕФА техник кузатувчилари Эндрикнинг ўйинига юқори баҳо берди.
«У ўзининг тезкорлиги, дарвозага интилиши ва ўйин жараёнига кўрсатган таъсири туфайли ушбу мукофотга тўлиқ муносиб бўлди. Унинг бош билан берган икки зарбаси — биринчиси жамоанинг иккинчи голига сабаб бўлган, иккинчиси эса ҳисобни тенглаштириш имконини яратган — «Реал»нинг камбэкига замин яратди», — дейилади УЕФА техник кузатувчилари хулосасида.
Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» 6 очко жамғариб, Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди.
«Рома» эса бир очко билан 25-поғонада бормоқда.













