Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Винисиус Жуниорнинг дисквалификация қилиниши ҳақидаги хабарга кескин муносабат билдирди.
Мадридликлар вингери Испания чемпионати доирасида «Вильярреал»га қарши учрашувда (1:0) қизил карточка олгани сабабли Ла Лиганинг тўртта ўйинидан четлатилди.
Ушбу жазо туфайли Винисиус «Севилья», «Барселона», «Расинг» ва «Валенсия»га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью Интизом қўмитаси мазкур қарорни Чемпионлар лигаси доирасидаги «Рома»га қарши учрашув бошланишига оз вақт қолганда эълон қилганидан норозилигини билдирди.
Ўз навбатида, Роберто Карлос Моуриньюнинг ушбу масала юзасидан билдирган фикрлари акс этган видеога изоҳ қолдириб, ҳакамлар қўмитасини кескин танқид қилди.
«Бу ҳакамлар қўмитаси — ҳақиқий шармандалик. Улар учун жуда уяламан», — деб ёзди бразилиялик собиқ футболчи.













