«Рома» ҳужумчиси Дониэлл Мален Европа Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши учрашувда дубль қайд этди.
Нидерландиялик футболчи мадридликлар дарвозасини 51 ва 57-дақиқаларда ишғол қилди.
Шу тариқа, Мален жорий мавсумдаги голлари сонини саккизтага етказди. Эътиборлиси, ҳужумчи ушбу натижага бор-йўғи саккизта учрашувда эришди.
Ўтган мавсумда эса Мален «Рома» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган эди.













