Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

"ПСЖ" "Манчестер Сити"ни шунчаки яксон қилди" — Даниэль Риоло

Баҳо:
+ | -

Франциялик таниқли журналист Даниэль Риоло Европа Чемпионлар лигаси доирасида "ПСЖ"нинг "Манчестер Сити"га қарши учрашувдаги (4:2) ўйинидан катта таассурот олганини билдирди.

Парижликлар "Этиҳад" стадионида кечган баҳснинг 32-дақиқасига келиб, 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. Танаффусдан кейин мезбонлар ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилди, бироқ бой берилган устунликни қайтаришнинг имкони бўлмади. Эрлинг Холанднинг дубли ҳам "Манчестер Сити"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Даниэль Риоло RMC Sport эфирида Париж клубининг ўйинига юқори баҳо бериб, манчестерликлар биринчи бўлимда рақибнинг тезкор ҳаракатлари ва кучли прессингига қарши чора топа олмаганини таъкидлади.

"ПСЖ" ҳамма ишни ниҳоятда тез бажарди. Улар жуда юқори прессинг қўллади, тўпни фавқулодда тезлик билан қайтариб олди. "Манчестер Сити" эса шунчаки яксон қилинди.

Холанд майдонда нима бўлаётганини умуман тушунмай қолди. Шерки эса гўё майдондан бутунлай ўчириб ташлангандек эди.

Биласизми, бу худди мактабда ўқитувчи қўлига губка олиб, доскадаги барча ёзувларни ўчириб ташлаганига ўхшайди. Шерки билан ҳам айнан шундай бўлди.

Биринчи бўлимда "ПСЖ" "Манчестер Сити" учун ҳаддан ташқари кучли рақиб эди", — деди Риоло.

Қайд этиш жоиз, Луис Энрике бошчилигидаги "ПСЖ" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки икки турида 6 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Манчестер Сити" эса 3 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Киритилди: 10:24, 15.10.2026.
Ўқилди: 360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик