"Ливерпуль" клубининг собиқ футболчиси ва футбол эксперти Жейми Каррагер "Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Маресканинг "ПСЖ"га қарши учрашувда (2:4) асосий таркибни танлашда йўл қўйган хатоси ҳақида фикр билдирди.
Англиялик экспертнинг таъкидлашича, манчестерликлар Париж клубидек кучли рақибларга қарши ўйинларда ярим ҳимоянинг ҳимоявий имкониятларига кўпроқ эътибор қаратиши керак.
"Ўйлайманки, дунёнинг энг кучли жамоасига қарши учрашувдан кейин Мареска ўзи учун муҳим сабоқ олади.
Энди у бундай даражадаги рақибларга қарши баҳсларда ушбу уч нафар ярим ҳимоячини бир вақтнинг ўзида майдонга тушириш мумкин эмаслигини тушуниб етади.
Чунки улар тўп рақиб назоратида бўлган пайтда етарлича ишончли ҳаракат қила олмайди", — дея Каррагернинг сўзларини келтиради Blue Moon.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ"га қарши учрашувда "Манчестер Сити"нинг асосий таркибида ярим ҳимоя чизиғидан Эллиот Андерсон, Энцо Фернандес ва Райан Шерки ўрин олган эди.
Бироқ биринчи бўлимдаги муваффақиятсиз ўйиндан сўнг Мареска танаффус пайтидаёқ таркибга ўзгартириш киритди.
Италиялик мутахассис Райан Шеркини захирага олиб, унинг ўрнига Айюб Буаддини майдонга туширди.













