Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

«Манчестер Юнайтед» «Лидс»га қарши ўйин олдидан яна бир ҳимоячисидан айрилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг ёш ҳимоячиси Айден Хевен Англия Премьер-лигаси доирасида якшанба куни «Лидс Юнайтед»га қарши ўтказиладиган учрашув учун жамоа қайдномасига киритилмади.

Журналист Стивен Рейлстоннинг хабар беришича, футболчининг ўйинни ўтказиб юборишига касаллик сабаб бўлган.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик принципиал рақибга қарши «Элланд Роуд» стадионида бўлиб ўтадиган муҳим сафар учрашувида ёш ҳимоячи хизматидан фойдалана олмайди.

Хевен жорий ҳафтада Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши ўтказилган учрашувда иштирок этган эди.

Манкунианликлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган мазкур баҳсда Каррик бошланғич таркибга бешта ўзгариш киритган ва Хевен ҳам майдонга тушган футболчилардан бири бўлган.

Бироқ касаллик туфайли ёш ҳимоячи «Лидс»га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Натижада «Манчестер Юнайтед» мураббийлар штаби ҳимоя чизиғидаги имкониятларини қайта кўриб чиқишига тўғри келади.

Сўнгги учрашувлардаги қониқарсиз натижалардан кейин манкунианликлар «Лидс»га қарши сафар баҳсида ғалаба қозониб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилади.

Киритилди: 17:44, 18.10.2026.
Ўқилди: 772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик