«Брайтон» Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсумидаги дастлабки еттита учрашувида 23 та гол уриб, мусобақа тарихидаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди.
АПЛ тарихида мавсумнинг дастлабки еттита турида фақат учта жамоа бундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган.
2009/10 йилги мавсумда «Арсенал» дастлабки еттита ўйинда 24 та гол киритган. 2011/12 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» ҳам худди шундай натижа қайд этган.
Мазкур кўрсаткич бўйича рекорд эса «Манчестер Сити»га тегишли. Манчестерликлар 2019/20 йилги мавсумда илк еттита турда рақиблар дарвозасини 27 марта ишғол этишган.
«Брайтон» мазкур тарихий натижага Англия чемпионатининг 7-турида «Кристал Пэлас»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этганидан сўнг эришди.
Шу тариқа, Фабиан Хюрцелер бошчилигидаги жамоа АПЛдаги энг сермаҳсул стартлардан бирини амалга оширди.
Айни пайтда «Брайтон» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
«Чағалайлар» навбатдаги учрашувини 25 октябрь, якшанба куни «Ливерпуль»га қарши ўтказади.













