1998 йилги жаҳон чемпиони Эммануэль Пети «ПСЖ» дарвозабонлари ўртасидаги рақобат ҳақида фикр билдириб, Матвей Сафонов асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолишига ишонч билдирди.
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Люка Шевальега кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Париж клубини тарк этишни тавсия қилди.
«Люка Шевалье албатта яна майдонга тушиши керак! Бунинг учун у бошқа клубга кетиши лозим. Нега ҳалигача “ПСЖ”да қолаётганини тушунмайман.
Сафоновнинг имкониятлари етарли ва у жамоа дарвозасини ҳимоя қилишда давом этади», — дея Петининг сўзларини келтиради Sports.fr.
Жорий мавсумда 27 ёшли Сафонов барча мусобақаларда 11 та учрашув ўтказиб, 14 та гол ўтказиб юборди. У бир марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Сафонов 2024 йилдан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.













