Италиянинг "Комо" клуби ярим ҳимоячиси Николас Пас Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Мусобақа умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳс 21 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.
"Ғалаба қозониш учун ажойиб ўйин намойиш этишимиз кераклигини яхши тушунамиз.
Рақибимиз таркибида жуда кучли футболчилар бор, уларнинг бош мураббийи ҳам ажойиб мутахассис.
Эҳтимол, улар ҳозир мавсумдаги энг яхши даврини ўтказмаётгандир, аммо шунга қарамай, бизни қийин учрашув кутмоқда.
Бундай оқшом — сўнгги бир неча йил ичида эришган барча ютуқларимиз учун мукофотдир.
Биз шундай учрашувларда иштирок этишга лойиқмиз", — дея Паснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Аввалроқ "Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас ҳам "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирган эди.













