Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Кварацхелия «ПСЖ»нинг «Барселона»га қарши ўйинида олган жароҳати туфайли тўққиз ойгача майдонга тушмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Хвича Кварацхелия УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Барселона»га қарши учрашувда (4:2) олган жароҳати сабабли тўққиз ойгача футболдан четда қолиши мумкин. Бу ҳақда спорт физиотерапевти Анхель Вильянуэва маълум қилди.

«Кварацхелиянинг жароҳатида катта болдир суягининг олдинга силжиши кузатилиши мумкин. Бу олдинги хочсимон бойлам шикастланишининг энг шубҳали визуал белгиларидан бири ҳисобланади. Бироқ эҳтиёткор бўлишимиз керак, чунки воқеа вақтидаги тасвир сифати ва камера бурчаги биомеханикани аниқ баҳолаш имконини бермайди.

Тўқнашув вақтида ўнг тизза бўғимида мажбурий вальгус оғиши яққол кўринади: оёқ панжаси таянч нуқтасида қотиб қолган, оёқ эса юклама остида бўлган. Бундай жароҳат механизми олдинги хочсимон бойлам ва ички ён бойлам шикастланишига хос.

Тикланиш муддати — тўққиз ой», — деб ёзди Вильянуэва ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида.

Кварацхелия МРТ текширувидан ўтади

L'Equipe нашрининг хабар беришича, грузиялик футболчи жароҳатнинг аниқ хусусиятини билиш учун магнит-резонанс томографияси (МРТ) текширувидан ўтиши керак.

Манбаларга кўра, Кварацхелия 21 октябрь куни тиббий текширувдан ўтади. Футболчининг яқинлари унинг тиззасидаги олдинги хочсимон бойлам узилган бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Бу тахминни фақат текширув натижалари орқали тасдиқлаш ёки инкор этиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-турида «Барселона»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:34, 21.10.2026.
Ўқилди: 1932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик