«Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс 2026 йилги «Олтин тўп» соврини «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейнга берилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.
«Мен учун у шубҳасиз ғолиб. Унинг статистикаси ҳаммасини ўзи айтиб турибди. Бу йил у учун ажойиб ўтди. Албатта, унга жаҳон даражасидаги футболчилар рақобат туғдиришади. Аммо у билан бирга ўйнаганингда, унинг нақадар яхши эканини тушунасан. Унга қарши майдонга тушганингда эса қанчалик хавфли футболчи эканини кўрасан. Англия терма жамоасида у билан бирга ўйнаш менга насиб этган, клублар миқёсида эса унга қарши ўйнашимга тўғри келган», — деди Райс.
Ўтган мавсумда Ҳарри Кейн «Бавария» сафида 51 та ўйинда иштирок этиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
2026 йилги «Олтин тўп» соврини 26 октябрдан 27 октябрга ўтар кечаси Англиянинг Лондон шаҳрида топширилади.













