"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия Мадриднинг "Реал" клубига қарши бўлиб ўтадиган "Эл-класико" олдидан ўз фикрларини билдирди.
25 ёшли испаниялик посбоннинг таъкидлашича, мазкур учрашувни алоҳида футболчилар ўртасидаги шахсий рақобат сифатида баҳолаш тўғри эмас. Унинг фикрича, асосий эътибор икки жамоа ўртасидаги курашга қаратилиши керак.
"Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйин — бу "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги қарама-қаршилик.
Бу Жоан Гарсия ва Тибо Куртуа ёки Ламин Ямал ва Килиан Мбаппе ўртасидаги шахсий рақобат эмас", — деди дарвозабон.
Қайд этиш жоиз, "Барселона" жорий мавсумда Испания чемпионатида ҳали бирор марта очко йўқотмади. Ханс-Дитер Флик шогирдлари дастлабки тўққизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 27 очко жамғарган.
"Реал" эса 21 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар шаҳардоши "Атлетико"дан бир очко ортда қолмоқда.
"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги навбатдаги "эл-класико" 25 октябрь куни каталонияликлар майдонида ўтказилади.
Учрашув Тошкент вақти билан 26 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.













