"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто де Дзерби 2026 йилги "Олтин тўп" мукофотига муносиб футболчи сифатида Харри Кейнни кўрсатди.
Италиялик мутахассиснинг фикрича, айни пайтда "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган англиялик ҳужумчи ўзининг универсаллиги ва майдонда турли вазифаларни бажара олиш қобилияти билан ушбу совринга лойиқ.
Де Дзерби Лондонда ўтказиладиган тақдирлаш маросими олдидан "Тоттенхэм"нинг собиқ юлдузини қўллаб-қувватлади.
"Менимча, Кейн "Олтин тўп"га муносиб.
У 9-рақамли ҳужумчи ҳам, 10-рақамли ўйин ташкилотчиси ҳам бўла олади. Ҳатто 2 ёки 6-рақамли позициялардаги вазифаларни ҳам бажара олади. Қисқаси, у ҳамма нарсани уддалай олади", — деди Де Дзерби.
Мураббийнинг сўзларини таниқли инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн профессионал фаолиятининг катта қисмини "Тоттенхэм"да ўтказган. Англиялик ҳужумчи 2023 йилда Лондон клубини тарк этиб, "Бавария" сафига қўшилган эди.
Жорий йилги "Олтин тўп" учун курашда Кейннинг асосий рақобатчилари сифатида "Барселона" футболчиси Ламин Ямаль ва "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе кўрилмоқда.
Мукофот ғолиби 26 октябрь, душанба куни Лондонда бўлиб ўтадиган тантанали маросимда эълон қилинади.













