"Ноттингем Форест" бош мураббийи Оливер Гласнер Англия Премьер-лигасининг 8-турида "Ипсвич" билан қайд этилган 1:1 ҳисобидаги дурангга муносабат билдирди.
"Ҳиссиётларим икки хил, аммо ижобий жиҳатлар кўпроқ. Учрашувни яхши бошладик ва 15–20 дақиқадан кейин устунликни қўлга олиб, ўйинни назорат қилдик.
Кейин хатога йўл қўйдик ва ҳисоб 1:1 бўлди. Бироқ иккинчи бўлимда жамоанинг бунга муносабати ажойиб эди. Ғалаба қозониш учун кўплаб голли вазиятлар яратдик", — деди Гласнер BBC Sport нашрига.
"Ноттингем Форест" айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.













