Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Кэррик: "Прессинг ғалаба қозониш учун мажбурий шарт эмас"

Баҳо:
+ | -
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик вазиятни тўлиқ тушунмасдан туриб, жамоага нисбатан асоссиз танқидлар билдиришдан тийилишга чақирди.

"Футболчиларга нисбатан “етарлича югурмаяпти” деган гапларни айтишда эҳтиёт бўлиш керак. Ҳозир ҳамма прессинг ҳақида гапирмоқда, аммо бу футболнинг кичик бир қисми, холос. Бу тушунча ортида мутлақо турли маънолар бўлиши мумкин.

Прессинг аслида нима? Ундан қандай мақсадда фойдаланасиз? Жамоангиз бунга қодирми? Бу бошқа ҳудудларда бўшлиқлар пайдо бўлишига олиб келмайдими? Ҳозир “прессинг” сўзи кўпинча ўринсиз қўлланмоқда.

Прессинг ғалаба қозониш учун мажбурий шарт эмас. Баъзида у ўринли бўлади, баъзида эса йўқ. Бу шунчаки урфга киргани учун кўпчилик ишлатаверадиган сўзга айланди", — дея Кэррикнинг фикрларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Киритилди: 09:32, 25.10.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик