"Бавария" кузатув кенгаши аъзоси ва фахрий президенти Ули Хёнес жамоанинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Ленарт Карлнинг гапларига муносабат билдирди. Карл аввалроқ Мюнхен клуби ҳужумчиси Майкл Олиседа мавжуд бўлмаган айрим сифатларга эга эканини айтган эди.
"Мен у билан жиддий гаплашиб олишни режалаштиряпман. У ҳали суперюлдуздан анча узоқ. Ёш футболчилар камтар бўлишлари керак. Ўзини Олисе билан таққослаши унга асло фойда келтирмаяпти. Уларнинг ўртасида ҳали ҳам улкан фарқ бор", — дея Хёнеснинг сўзларини Bayern & Germany ижтимоий тармоқлардаги X саҳифасида келтирмоқда.
Жорий мавсумда Карл барча мусобақалар доирасида тўққизта учрашувда иштирок этиб, битта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.













