Маълумки, «Барселона»га нисбатан тергов олиб борилмоқда. Каталония клуби Ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президентига пул тўлаш орқали ҳакамликка таъсир ўтказишда гумонланмоқда. «Барселона» эса ушбу тўловлар ҳакамликка оид таҳлилий ҳисоботлар учун амалга оширилганини билдирган.
Вальданонинг фикрича, «Негрейра иши»га тезроқ нуқта қўйиш керак.
«Бу иш очиқ қолмаслиги керак, чунки у доимий равишда баҳс-мунозараларни келтириб чиқармоқда», — деди Вальдано Un café en las alturas дастурида.













