«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррикни алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Журналист Николо Скира маълумотига кўра, клуб рўйхатида 4 нафар мутахассис бор: Юлиан Нагельсманн, Антонио Конте, Эдди Хау ва Гарет Саутгейт.
«МЮ» АПЛнинг 8-турида «Борнмут»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа 7 очко билан 16-ўринда бормоқда. Манкунианликлар 31 октябрь куни «Челси»га қарши майдонга тушади.
Аввалроқ Конте «МЮ» билан музокаралар илғор босқичда эмаслигини билдирган эди.













