Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

«Бунёдкор-А» – «Пахтакор» учрашувлари

Баҳо:
+ | -

6 октябрь куни Тошкент шаҳар биринчилигининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Бунёдкор-А" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди. Унда 5та ёш тоифасидаги жамоалар беллашишди. Фақатгина 1997 йил мактаб тарбияланувчилари беллашуви айрим сабабга кўра бошқа муддатга қолдирилди.

2002 йил, (3:0)
Шу кунга белгиланган баҳс 2002 йилги тарбияланувчилар ўйини билан очиб берилди. Мезбонлар уйларида ҳаракат қилаётганидан унумли фойдаланиб, рақиблар дарвозасини уч бор нишонга олди. Меҳмонлар эса бу голлардан саросимага тушиб имкониятни бой бериб қўйди.

2001 йил, (0:0)
Навбатдаги учрашувда 2001 йилда таваллуд топган футболчилар майдонга тушишди. Беллашув ҳақиқий курашларга бой бўлди. Аммо томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Натижада ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

2000 йил, (1:0)
Учинчи беллашув анча томоша боблиги билан олдингиларидан бироз фарқ қилиб турди. Жаомоалар бир-бирларини яхши ўрганганликлари сезилиб, мураббийлар томонидан тактикада тез-тез ўзгартиришлар амалга оширилиб турилди. "Бунёдкор-А" қанотлар орқали ташкил этилган ҳужумлари ҳавфли кўриниш олган бўлса, меҳмонлар марказни ёриб киришлари мезбонларга ҳавф туғдирди. Шундай бўлса-да омад "қалдирғочлар"га кулиб боқди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол айнан майдон эгалари томонидан киритилиб, уч очкони ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди.

1999 йил, (2:2)
Ушбу баҳсда "Бунёдкор-А" ва "Пахтакор"нинг 1999 йилги тарбияланувчилари майдонга тушишди. Бу беллашувда иккита таймда икки хил ўйин гувоҳи бўлдик. Қизиғи биринчи бўлимда меҳмонлар иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган бир пайтда, танаффусдан кейин мезбонлар вазиятни ўнглаган ҳолда ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди. Ушрашув эса шу тариқа ниҳоясига етди 2:2.

1998 йил, (0:2)
Учрашув бошланишидан меҳмонларнинг шаштлари баландлиги билиниб турди. Уларнинг ҳар бир ҳаракатлари деярли аниқ амалга оширилди. Фақатгина бази вазиятлардаги охирги паслари манзилига етиб бормади холос. Беллашувда "Пахтакор" сафида тўп сурган 7-рақамли Ойбек Нурматов жамоа етакчиси эканлигини исботлай олди. Дастлаб жарима зарбасида тўпни тўғри дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи голини эса пеналтидан киритди. Унинг дубли жамоасига уч очко келтирди. Шу тариқа меҳмонлар "Бунёдкор-А"ни 2:0 ҳисобида таслим этишди.

Навбатдаги беллашувлар 13 октаябрда бўлиб ўтади. Шу куни "Бунёдкор-А" меҳмонда "Спартак-1"га қарши тўп тепса, "Бунёдкор-Б" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади.

Бекзод ИСАЕВ

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:12, 07.10.2013.
Ўқилди: 3418 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.