Англиялик журналист Том Виналл «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг жамоадаги мавқеи ва 2026 йилги «Олтин қўлқоп»ни қўлга киритиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
«Сафонов жамоанинг муҳим футболчисига айланди. У иккинчи дарвозабон сифатида таклиф қилинганди, аммо ҳозир сўзсиз биринчи рақам. «Барселона»га қарши кичик хатоси ҳам унинг асосий таркибдаги ўрнига таъсир қилмайди», — деди Виналл.
Журналистнинг фикрича, «ПСЖ» ҳимоя чизиғидаги доимий ротация Сафоновнинг «Олтин қўлқоп» учун имкониятларини камайтирмоқда.
«Агар у ҳар доим Ҳакими, Маркиньос, Пачо ва Мендеш билан ўйнаганида, имконияти юқорироқ бўларди. Совринни ютиши мумкин, аммо бунга кафолат йўқ», — дея қўшимча қилди Виналл.













