«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку мавсум бошида жароҳат туфайли майдонга туша олмаган даври ҳақида гапирди.
«Беш-олти ҳафта ичида кўплаб ўйинларни ўтказиб юбордим. Айниқса, жамоага янги мураббийлар штаби келган пайтда бу ёқимсиз ҳолат. Аммо баъзан танаффус ҳам фойдали бўлади. Майдонга қайтганимдан кейин ўзимни жуда яхши ҳис қилдим», — деди Доку.
Бельгиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 6 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
«Манчестер Сити» 29 октябрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:30 да Англия Лига кубогининг 4-босқичида «Брайтон»ни қабул қилади.













