"Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес қишки трансфер ойнасида клубни тарк этмайди. TEAMtalk хабар беришича, Мадрид клуби раҳбарияти футболчининг вакиллари билан биргаликда бу ҳақда "Арсенал" ва "ПСЖ"ни хабардор қилган.
Манба маълумотларига кўра, "Атлетико" 26 ёшли аргентиналик ҳужумчини мавсум ўртасида сотишни режалаштирмаяпти. Лондоннинг "Арсенал" ва Парижнинг "ПСЖ" клублари Альваресга қизиқиш билдиришда давом этмоқда, бироқ унинг трансфери бўйича ҳар қандай музокаралар камида ёзги трансфер ойнасига қадар қолдирилган.
2026/2027 йилги мавсумда футболчи "Атлетико" сафида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Альвареснинг трансфер қийматини 110 миллион евро деб баҳоламоқда.













