"Рома"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Родригу Мора "Кальяри"га қарши ўйинда учинчи, ғалаба голини урди ва бу натижадан жуда хурсанд. У ўйинлар тақдирини ҳал қилишни ёқтиришини тан олди.
"Мен жамоа учун муҳим ўйинчи бўлишни ва керакли пайтларда унга ёрдам беришни орзу қиламан. Бугун гол урдим, жамоага айнан шу гол керак эди. Мен жамоамга ёрдам бердим — энг муҳими шу. Менга чап қанотда ўйнаш қулайроқ, чунки бу марказга силжиш имконини беради. Соуле ҳам худди шундай: у ўнг қанотдан бошлаб, марказга қараб ҳаракатланади. Аммо жамоага ёрдам бериш учун исталган позицияда ўйнашга тайёрман", — дея футболчининг сўзларини келтиради forzaroma.info нашри.
Мора ўтган ёзда "Рома"га кўчиб ўтган.













