Тажрибали футболчи барча мусобақалар доирасида ўтказган 50 та баҳсда 16 та гол урди. Уларнинг орасида азалий рақиб «Партизан» дарвозасига дербида киритилган тўп ҳам бор. Шунингдек, Арнаутович Европа майдонларида «Селтик», «Лилль» ва «Ларн» жамоаларига қарши учрашувларда ҳам гол муаллифи бўлган.
Арнаутович «Црвена Звезда» сафига 2025 йилда қўшилган. Бунга қадар у Миланнинг «Интер» клубида тўп тепган.













