Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон

Суперлига. 26-турнинг олтита учрашуви ортда қолди: натижалар ва турнир жадвали

Баҳо:
+ | -

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасида навбатдаги учта учрашув ўтказилди. Икки баҳсда ғолиб аниқланган бўлса, яна бир ўйин дуранг билан якунланди.

Куннинг марказий учрашуви Наманганда бўлиб ўтди. Маҳаллий «Навбаҳор» водий дербисида «Андижон»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув тақдирини 58-дақиқада Ҳусайн Норчаев томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

Ушбу ғалабадан кейин наманганликлар 52 очко билан турнир жадвалидаги учинчи ўрнини мустаҳкамлади. «Андижон» эса 31 очко билан ўнинчи поғонада қолди.

Ғузорда ўтказилган баҳсда Самарқанднинг «Динамо» клуби «Машъал» устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Меҳмонлар сафида Жаҳонгирбек Абдусаломов, Анвар Ҳожимирзаев ва Фирдавс Абдураҳмонов гол муаллифи бўлди.

Мазкур натижа самарқандликларга очколари сонини 34 тага етказиб, тўққизинчи ўринга кўтарилиш имконини берди. «Машъал» эса 4 очко билан сўнгги поғонада қолмоқда.

Куннинг яна бир учрашувида «Сурхон» ва «Насаф» жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Термизликлар сафида Торнике Дзебниаури ҳисобни очган бўлса, қаршиликлардан Сардорбек Баҳромов мувозанатни тиклади.

Учрашувнинг 84-дақиқасида «Насаф» футболчиси Муродбек Раҳматов майдондан четлатилди. Шунга қарамай, қаршиликлар дуранг натижани сақлаб қолди.

Бир очко жамғарган «Насаф» 42 очко билан тўртинчи ўринга кўтарилди. «Сурхон» эса 30 очко билан 12-поғонада бормоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси. 26-тур

30 октябрь, жума

«Қўқон-1912» – «Қизилқум» – 0:0

«Сўғдиёна» – «Бухоро» – 1:1

«Хоразм» – «Пахтакор» – 0:1

31 октябрь, шанба

«Сурхон» – «Насаф» – 1:1

«Машъал» – «Динамо» – 0:3

«Навбаҳор» – «Андижон» – 1:0

1 ноябрь, якшанба

16:00. «Локомотив» – ОКМК

14 ноябрь, шанба

«Нефтчи» – «Бунёдкор»

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:04, 31.10.2026.
Ўқилди: 1037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [4017]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3054]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2729]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2661]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2643]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2395]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [2040]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1897]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1892]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1786]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик