«Бавария» жорий мавсумдаги мағлубиятсиз сериясини 14 та ўйинга етказди.
Мюнхенликлар Бундеслиганинг 8-турида Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Венсан Компани жамоаси шу пайтгача барча мусобақаларда 14 та учрашув ўтказиб, 9 марта ғалаба қозонди ва 5 бор дуранг қайд этди.
«Бавария» 18 очко билан Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Худди шунча очкога эга «Боруссия» тўплар нисбати бўйича иккинчи ўринда.
Кейинги поғоналардан «Фрайбург» (16 очко), «РБ Лейпциг» (15), «Вердер» (15) ва «Байер» (13) жой олган.














