«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб тарихида ғалабалар фоизи бўйича биринчи ўринга кўтарилди.
Каталонияликлар Ла Лиганинг 11-турида «Алавес»ни 6:1 ҳисобида тор-мор этди. Бу немис мутахассисининг «Барселона» бошқарувидаги 100-ғалабаси бўлди.
Флик 131 та ўйинда 100 марта зафар қучиб, 76,33 фоизлик натижа қайд этди ва бу кўрсаткич бўйича Луис Энрикени (76,24%) ортда қолдирди.
Клуб тарихидаги энг юқори ғалаба фоизига эга мураббийлар бешталиги қуйидагича:
-
Ханс-Дитер Флик — 76,33%
-
Луис Энрике — 76,24%
-
Ральф Кирби — 76,19%
-
Хосеп Гвардиола — 72,47%
-
Тито Виланова — 71,66%
Қайд этиш жоиз, Кирби «Барселона»ни атиги 21 та учрашувда бошқарган.













