«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич А Сериянинг 10-турида «Интер» устидан қозонилган ғалабани (3:1) жамоасининг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини деб ҳисобламоқда.
«Бу фантастик ғалаба бўлди. Менимча, мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик ва ғалабага муносиб эдик.
«Болонья»дан учралган мағлубиятдан кейин ҳам ижобий кайфиятни сақлаб қолдик. Ўзимизни оқлаш учун дербидан яхшироқ имконият бўлиши мумкин эмасди. Биз бундан фойдаландик.
Жамоа сифатида тобора ўсиб боряпмиз», — деди Модрич.
«Милан» навбатдаги ҳафта А Серияда «Женоа»га қарши ўйнайди. Унгача миланликларни Европа лигасидаги учрашув кутмоқда.













