"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Деклан Райснинг АПЛ 9-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинда амалга оширган голли узатмасини баҳолади. Райс учрашувнинг 16-дақиқасида Кай Хаверцга голли пас берди.
"Гап фақат узатманинг ўзида эмас. Энг аввало, унинг ҳаракатланиши муҳим: у бўш ҳудудни кўрди ва ҳимоя ортига югуриб кириши мумкинлигини англади. Кейин эса икки ҳимоячига қарши бир ҳужумчи вазиятидан тўғри фойдаланиш учун керакли вақтни танлади. Биз бундай ҳаракатларни муҳокама қилган эдик. Иккинчи бўлимда яна иккита ажойиб имкониятимиз бўлди. Умуман олганда, жамоа бир нечта фантастик ҳужумларни амалга оширди", — дея Артета сўзларини келтиради BBC.
"Арсенал" "Манчестер Сити"нинг очко йўқотганидан фойдаланди ва 24 очко билан чемпионат турнир жадвалида якка пешқадамга айланди.













