«Барселона» жорий мавсумда ўтказган учрашувларининг 87 фоизида ғалаба қозонди.
Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари Чемпионлар лигасида «Астон Вилла»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мавсумдаги 13-ғалабасини қўлга киритди.
Каталонияликлар ҳозиргача 15 та ўйин ўтказиб, бирор марта дуранг қайд этмаган. Жамоа фақат октябрь ойининг иккинчи ярмида «ПСЖ» (2:4) ва «Реал» (1:2)га имкониятни бой берган.
«Барселона» навбатдаги учрашувини 8 ноябрь куни Ла Лига доирасида «Атлетико»га қарши ўтказади.













