«Бавария» жорий мавсумдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.
Венсан Компани шогирдлари Чемпионлар лигаси 4-турида сафарда «Атлетико»ни 2:0 ҳисобида енгди. Мюнхенликлар мавсум бошидан буён барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, 10 ғалаба ва 5 дуранг қайд этган.
«Бавария» Чемпионлар лигасида 4 турдан сўнг 8 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда. Бундеслигада эса тўплар нисбати бўйича Дортмунднинг «Боруссия» клубини ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда.

Мюнхенликлар навбатдаги учрашувини 7 ноябрь, шанба куни «Майнц»га қарши ўтказади.













