Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида АЕКга қарши ўйин учун таркибда бир қатор ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.
Cope нашрининг хабар беришича, 4 ноябрь куни Грецияда ўтадиган баҳсда Альваро Каррерас, Антонио Рюдигер ва Дензел Дюмфрис ҳимояда дастлабки дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда.
Таянч ярим ҳимоясида Федерико Вальверде ва Эдуардо Камавинга ҳаракат қилиши, Браим Диас эса ҳужумнинг ўнг қанотида асосий таркибдан жой олиши мумкин.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.
"Реал" жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг дастлабки учта ўйинида ҳам ғалаба қозонган.













