"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Френки де Йонгнинг жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида гапирди.
"Френкининг сафга қайтгани жуда муҳим. У яхши формада, аммо ҳали 100 фоиз тайёр эмас. Узоқ танаффусдан кейин бу табиий ҳолат. Унинг жисмоний юкламасини босқичма-босқич оширишимиз керак", — дея Фликнинг сўзларини келтиради Barça Universal.
Нидерландиялик ярим ҳимоячи Чемпионлар лигасида "Астон Вилла"га қарши ўйинда (3:0) 20 дақиқа ҳаракат қилди, аммо самарали ҳаракат қайд этмади. У жорий мавсумда барча мусобақаларда атиги 3 та учрашувда майдонга тушган.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 8 ноябрь куни Ла Лиганинг 12-тури доирасида "Атлетико"га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 9 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.













