"Ливерпуль" бош мураббийи Андони Ираола Чемпионлар лигаси доирасида "Фенербахче" майдонида бўлиб ўтадиган сафар учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Истанбул "Ливерпуль" учун доимо алоҳида шаҳар бўлиб қолади. Бундан-да ёрқинроқ футбол кечасини ва бундай муҳим ўйинда ортда қолган ҳолатдан қайтишни тасаввур қилиш қийин. Туркияда ўйнаш ҳар доим қийин. "Фенербахче" таркибида жуда яхши футболчилар бор, жамоа тажрибали ва бу мусобақада қандай ўйнашни яхши билади. Биз учрашувни кучли бошлашимиз ва рақибни мухлислари берадиган ишончдан маҳрум қилишга ҳаракат қилишимиз керак", — деди Ираола матбуот анжуманида.
2005 йилда "Ливерпуль" Истанбулда "Милан"га қарши Чемпионлар лигаси финалида 0:3 ҳисобида ортда бораётган бўлса-да, ҳисобни тенглаштириб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонган ва турнирида бош совринни қўлга киритган.













