Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Денис Истомин жуфтликда «Кремль кубоги»нинг ярим финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Москва шаҳрида (Россия) ўтказилаётган “Кремль кубоги” анъанавий халқаро турнирида ярим финалга чиқди.

Мукофот жамғармаси 746.750 АҚШ долларини ташкил этган мазкур халқаро турнирнинг жуфтликлар мусобақасида россиялик шериги Михаил Елгин билан бирга баҳсларга киришган ҳамюртимиз биринчи босқичда Томаш Беднарек (Польша) / Даниэле Браччали (Италия) дуэтини 6-3, 6-3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда Алекс Богомолов (Россия) / Дуди Села (Исроил) жуфтлигини 7-5, 6-2 натижаси билан енгишди.

Эндиликда Истомин /Елгин дуэти финал йўлланмаси учун Рамиз Жунаиз (Австралия) / Филипп Маркс (Германия) жуфтлиги билан баҳс юритади. Иккинчи ярим финалда эса британиялик Кен Скупски ва Нил Скупскилар россиялик Виктор Балуда ва Константин Кравчук куч синашадилар.

"Кремль кубоги" анъанавий халқаро турнирининг бу йилги ғолиблари 20 октябрь куни маълум бўлади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:13, 18.10.2013.
Ўқилди: 3416 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.