Киевнинг "Арсенал" клуби бош директори Виктор Головко жамоа чемпионатдаги иштирокини тўхтатишини ва банкротлик статусига ўтишини эълон қилди.
Эндиликда, - деб ёзади УПЛ расмий сайти, - Украина Премьер-лигаси регламентига кўра, клуб иштирокидаги барча ўйинлар бекор қилинади. Сабаби биринчиликда 14та тур ортда қолган бўлиб, бу умумий ўйинлар сонининг ярмидан кам.