Кириш Регистрация
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон 4-0 Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа 2-2 Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург 0-4 Брест
01/10 21:45 Штутгарт 1-1 Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол 5-0 Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа 4-2 Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал 2-0 ПСЖ
01/10 23:59 Байер 1-0 Милан
01/10 23:59 Боруссия Д 7-1 Селтик
01/10 23:59 Барселона 5-0 Янг Бойз
01/10 23:59 Интер 4-0 Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ 1-1 Спортинг
01/10 23:59 Слован 0-4 Манчестер Сити

«Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувидан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:

Мурод Исмоилов, “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи: “Бугун икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам гол уриш учун имконимиз бўлганди, бироқ рақибимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ўзларини кўзрсатиб, икки вазиятда фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришди. Учинчи ўрин олиш имкони қолмаганлиги боис гарчи шогирдларим ғалаба қозонмоқчи бўлишсада, бу уларнинг рухиятига таъсир ўтказди. Қолаверса, таркибда бир қатор йўқотишлар мавжуд эди. Боян Миладинович ва Александр Мерзляков жарохати туфайли бизга ёрдам беришолмади. Станислав Андреев, Дилшод Шарофутдинов ва Ойбек Қиличевлар жарохати билан ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"ни ушбу дуранг билан табриклайман. Умуман олганда мавсумдаги ўйинимиздан қониқиш хосил қилдим, аммо натижа "Пахтакор" учун яхши эмас. Ўйинимизда ўсишга эришдик. Иккинчи даврада бир мағлубият ва икки дуранг қайд этдик. қолган барча учрашувларда ғалабага эришдик. Қийин вазиятлардан йигитларимиз чиройли чиқиб кетишди. Бунинг учун улардан миннатдорман”.

Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Чемпионатнинг сўнгги турини ғалаба билан якунлашни мақсад қилгандик. Бироқ биринчи бўлимда омад биздан юз ўгирди, ўйинимиз қовушмади. Рақиб ўйинчилари эса яратилган имкониятларидан фойдаланиб, дарвозамизга иккита тўп киритишга эришишди. Иккинчи бўлимда Нўъмон Ҳасанов футболчиларга ишончли ўйин намойиш этиб, қўрқмасдан ҳаракатланиш лозимлигини ўқтириб, керакли кўрсатмаларни бергач "Навбаҳор" ўйинида ўзгариш рўй берди. Қолаверса, мухлисларимизга ҳам ажойиб қўллаб-қувватлаганлари учун ташаккур билдираман. Бугун улар тинмай жамоамизни ол-а бошлаб туришди. Шунингдек иккинчи таймда майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинда бурулиш ясашга муваффақ бўлишди. Шунинг учун айтишим мумкинки, ўзгаришлар ўз сўзини айтди ва бизга фойда келтирди".

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:18, 08.11.2013.
Ўқилди: 3200 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.