Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳимоячи Пер Мертезакер билан шартномани узайтириш ҳақида бош қотирмоқда, дея хабар тарқатган Daily Express.
29 ёшли немисга янги тўрт йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Амалдаги келишув яна 18 ой амал қилади ва унга кўра ҳимоячи ҳафтасига 65 минг фунт стерлинг маош олади. Жорий йилдан бошлаб Мертезакер "тўпчилар"нинг асосий таркиб ўйинчисига айланди ва Премьер-лигада 9та ўйинда майдонга тушиб битта гол ҳам урди. Шу боис клуб раҳбарияти у билан келишувни узайтириш керак деб ҳисобламоқда.













