Кириш Регистрация

Италия – Нигерия. Ўйиндан тушган фойда Филиппиндаги тайфундан жабрланганларга юборилади

Баҳо:
+ | -

18 ноябр куни Лондондаги «Фулҳэм» жамоасига тегишли бўлган «Крэйвен Коттэдж» сатадионида Италия ҳамда Нигерия терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Football Italia нашрининг хабар беришича, ушбу ўйиндан тушган фойда Филиппинда «Хайян» тайфунидан жабрланганларга юборилади.

Италия футбол иттифоқи ҳамда UNICEF ўзаро келишган ҳолда шу қарорга келишди. Хабарингиз бор, икки терма жамоа ҳам жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Филиппинда кузатилган жуда кучли тайфун натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишган эди. Agence France-Presse 15 ноябр ҳолатига кўра ҳалок бўлганлар сони 3 минг 621 киши деб ахборот берган. Бундан ташқари 1 минг 149 киши бошпанасиз қолган.

Аввалроқ, ҳукумат вакиллари табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 10 мингдан ошиши мумкинлигидан хавотир билдиришган эди. Вайроналар кўлами жуда катталигидан мамлакат президенти Филиппиннинг марказий қисмида миллий фожеа режимини жорий этган эди.

Ҳукумат биринчи навбатда энг зарур ва энг асосий маҳсулотлар нархини музлатган, шунингдек, чайқовчи-олибсотарларга қарши кураш учун қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда, шунга қарамай, талофат ҳудудида озиқ-овқат етишмовчилиги кузатилмоқда.

Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида жаҳоннинг турли мамлакатларидан, жумладан, АҚШ, Япония, Исроил ва Европа Иттифоқининг бир қатор давлатларидан қутқарувчилар ва ҳарбийларнинг гуруҳлари жўнатилган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:39, 17.11.2013.
Ўқилди: 3004 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.