Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Танишув ва муҳаббат

Баҳо:
+ | -

Ушбу мақолани ўқиётганлар орасида уйланганлар бўлса, мақолани ўқиш жараёнида ўз рафиқалари билан қандай танишганликларини бир эслаб қўйишса ажаб эмас. Мақоламиз бироз ноодатийроқ. Яъни машҳур тўп усталарининг ўз рафиқалари билан қандай танишганликлари ҳақида. Бу сизни қизиқтирса ўқишни тавсия этамиз, мабодо буни менга нима қизиғи бор деб ҳисобласангиз кўзни юмингда кейинги саҳифага ўтаверинг.

Футбол юлдузлари учун қизлар билан танишиш ортқича муаммо эмас деб ҳисоблагувчилар бироз адашишади. Ҳа тўғри футболчилар учун қиз топпиш асло муаммо эмас. Аммо ўзи севиб қолган инсоннининг кўнглини топавериш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Маълум бўлишича, “Ливерпуль” ва Англия терма жамоаси етакчиларидан бири Стивен Жерард романтик муносабатларда бироз тортинчоқ экан. Яшил майдонда ҳақиқий жангчи, лекин ҳаётда тортинчоқ бўлган Стивен билан унинг рафиқаси Алекс Карран дастлаб учрашишни хоҳламаган экан. Юлдузли жуфтлик 2002 йилда кутилмаган вазиятда танишганлар. Оқсоч гўзални бир кўришдаёқ севиб қолган Стивен у билан келиб танишишга дастлаб юраги бетламаган. Шунинг учун у дўстларидан бирини “воситачи” қилиб, ўзининг “қаҳрамонликлари”ни унга сўзлаб беришини илтимос қилади. Лекин Алекс Карран “қаҳрамон” бу футболчи у билан танишишни хоҳласа, ўзи биринчи қадамни ташлаши кераклигини, Жерардсиз ҳам кўплаб яхши йигитлар уйининг остонасида пойлоқчилик қилишларини “воситачи”га уқтиради. Натижада Жерард бир неча кунлик тайёргарликлардан сўнг ўзида жасорат топиб, Алексга қўнғироқ қилди ва шундан сўнггина улар ўртасидаги ишқий муносабатлар бошланди.

Украиналик ярим ҳимоячи Анатолий Тимошук  мактабнинг юқори синфида ўқиб юрган пайтлари Надежда билан маршрут таксида танишиб қолган. Улар дастлаб дўстлашиб олишди, кейин бора-бора муносабатлари чуқур илдиз олиб, самимий муҳаббатга айланди.

Россиялик ҳужумчи Александр Кержаков эса ўз жуфти ҳалоли ҳисобланадиган Маша Голова билан талабалик даврида танишишган. Улар анча узоқ, деярли бир йил давомида бир-бирларини ўрганишган. Машанинг сўзларига қараганда, Саша танишувнинг илк кунлариданоқ унга ёқиб қолган. “Саша оғир табиат, босиқ инсон экан. Бизнинг муносабатларимизни аввалига ҳеч ким билмасди. Бир-биримизни яхши ўрганиб, кейин ота-онамизга ошкор этганмиз. Мен мустақил эдим, уйдагиларим шахсий масалалардаги ишимга аралашмасди. Бу сафар ҳам улар менинг танловимга қарши боришмади, аксинча Саша билан яқиндан танишиб олишгач, муносабатларимизни қўллаб-қувватлашди”, дейди футболчининг рафиқаси.

Унинг ватандоши Хосе Рейнага тўртталаб гол ура оладиган Андрей Аршавин 2003 йилнинг ёзида бўлажак рафиқаси билан танишган. Юлия Санкт-Петербургнинг 104.4 радиотўлқинида “Футболка” эшиттиришини олиб борарди. Россиялик яна бир машҳур чарм тўп устаси Юрий Жирков рафиқаси Инна Грачева билан 2007 йил баҳорда дўстлари уюштирган кечада танишган эди. Бу кутилмаган тнишув эмасди. Иннанинг яқин дугонаси Юрийнинг дўстларидан бири Дима билан учрашиб юрар ва бир куни келиб дугонаси Иннани Юрий билан таништиришни орзу қиларди. Улар эса узоқ вақт танишишни хоҳлашмади. Лекин барибир танишув куни келгач, улар бир-бирларини бир қарашдаёқ севиб қолишди. Шундан сўнг улар ажралмайдиган бўлиб қолишди. Футболчи бўш вақт топди дегунча Калининградга ошиқарди.

2004 йилги “Олтин тўп” соҳиби украиналик Андрей Шевченко ўзининг рафиқаси – америкалик модел Кристен Пазик билан афсонавий дизайнер Жоржио Арманининг мода кечалардидан бирида танишди. Кристеннинг ўзи Андрейнинг ёнига келди ва унинг футболда кўрсатаётган ўйинларига қойил қолишини таъкидлайди. Уларнинг суҳбатлари бирданига силлиққина қовушиб кетмади: америкалик гўзал “хоним” рус тилини умуман билмасди, украиналик “жаноб” эса инглиз тилига анчагина нўноқ эди. Лекин шунга қарамай, улар мобил севги алоқасига асос солдилар: Кристен ва Андрейнинг барча бўш вақтлари телефонда фақат ўзларигина тушуниб ета оладиган тилда суҳбат қуришга сарфлана бошланди. Телефон орқали бўладиган суҳбатлар тезлик билан кўришишга замин яратиб берса ҳам, амалда бунинг акси бўлди – икки томоннинг ҳам таниқли кишилар эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ё унисининг, ё бунисининг “айби” туфайли учрашув ҳам бир неча марталаб кейинга суриларди.

Голландиялик собиқ дарвозабон Эдвин ван дер Саар бўлажак рафиқаси Анна-Мария Ван Кестерен билан Амстердамда акасининг баққоллик дўконида танишиб қолишган. Шундан сўнг уларнинг муносабатлари янада чқур илдиз отган. Яна бир голланд Ван дер Ваарт 2003 йилнинг мартида голландиялик фотомодел ва телеюлдуз Силвия Мейс билан танишади. Рафаел бир куни телевизорда Силвия олиб бораётган дастурни томоша қилаётганди ва унга “Аякс”нинг футболкасини совға тариқасида юборишга қарор қилди. Ўз навбатида телебошловчи совғани мамнуният билан қабул қилди ва футболчини ўзининг дастурида иштирок этишга таклиф қилди. Улар учрашдилар ва Силвия ўзидан беш ёш катта бўлишига қарамай, футболчи уни ёқтириб қолди. Уларнинг севги романи тезлик билан ривожланиб борди.

Эрта порлаб, эрта сўнган англиялик Майкл Оуен эса бўлажак рафиқаси Луиза Бонсал билан мактаб даврида бирга ўқиган. Уларнинг бир-бирларига бўлган муҳаббатлари қанот ёйганида Майкл 14, Луиза эса 13 ёшда бўлган. Уларнинг уйлари ҳам бир-бирига яқин бўлган. Алберто Жилардино ва Алиса Бреголининг танишувлари тарихини Алиса қуйидагича таърифлайди: “2002 йилнинг декабрь ойида мен қишки таътилимни дугонамникида ўтказаётгандим. Ўша ерда менга Албертони таништиришди. Биз бир қарашдаёқ бир-биримизни ёқтириб қолдик ва бу йигит менинг тақдирим эканлигини тушуниб етдим. Эртаси кундан биз учраша бошладик. Бироқ унинг футболчи эканлигини аввалига билмагандим. Фақатгина унинг йиғинларга жўнаб кетганидан сўнг буни тушуниб етдим”.

“Арсенал”да танилиб, “Барселона”да “йўқолиб” қолган белоруслик Александр Глеб Белоруссиянинг модалар журнали учун Сергей Шуркога интервью беради. Сашани суратга тушишга қўндириш осон бўлмади. Айнан шу ерда унинг тақдирини ўзгартириб юборган учрашув рўй берди. Тақдир уни бўлажак рафиқаси Анастасия билан учраштирди. Бу ҳақда Настя сўзлаб беради: “2006 йилнинг ёзида “Топлесс” гуруҳи тарқалиб кетиш арафасида эди. Мен тушкун ҳолатда бўлиб, оғир дамни бошдан кечираётган эдим. Бу орада менга фотосессияда суратга тушишни таклиф қилиб қолишди. Ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим. Ирена Гудиевскаянинг фотостудиясига келдим ва бу ерда таниқли футболчи Александр Глеб билан танишиб қолдим. 15 дақиқалик суҳбатдан сўнг биз бир-биримиз учун яратилганимизни тушуниб етдим. Унинг самимий ва меҳрибон инсон эканлиги билиниб турарди. Эртаси куниёқ Саша менга кутилмаганда биринчи совғасини юборибди. Чиройли қопланган пакет ичида янги спорт костюми ва унда “Настя, бу спорт костюми сенга маъқул келади деб ўйлайман. Саша”. Нега айнан спорт костюми совға қилди? Чунки танишган кунимиз Саша мендан келишган қад-қоматим ҳақида, спорт билан шуғулланишим ҳақида сўради. Мен спортзалга бориб шуғулланишимни, ҳар куни югуришимни айтдим. Шунинг учун бўлса керак, у менга спорт костюмини совға қилди”.

Мураббийлар даҳоси, яқиндагина мураббийлик фаолиятига нуқта қўйган «Манчестер Юнайтед» клуби афоснаси Сер Алекс Фергюссон 60-йиллардаги иш ташлаш намойишларидан бирида севгилиси – Кети Холдингни учратди. У Кетини биринчи бор кўришда севиб қолган.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com
Киритилди: 09:29, 19.11.2013.
Ўқилди: 15947 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.