Кириш Регистрация

«МЮ» Майкл Кэррик билан шартномани узайтирганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг 32 ёшли яримҳимоячиси Майкл Кэррик клуб билан шартномасини узайтирди, дея хабар тарқатди "қизил иблислар" расмий твиттери.

Маълум қилинишича, янги келишув атиги бир йилга мўлжалланган бўлиб, унда бу муддат яна узайтирилиши мумкинлиги илова қилинган. Футболчининг аввалги шартномаси эса 2014 йил ёзида якунига етиши керак эди.

Жорий мавсумда Кэррик Англия чемпионатининг 10та ўйинида майдонга тушди ва ҳозирча бирор муваффақият билан қайдномада алоҳида эслаб ўтилмади. Қайд этиш керак, футболчи айни вақтда жароҳатини даволаш билан банд. Унинг январга бориб майдонга қайтиши кутилмоқда.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 16:10, 22.11.2013.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.