Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

ОЧЛ саралаш формати ва клубларимиз рақиблари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

ОФК Чемпионлар лигасининг саралаш босқичи форматини эълон қилди. Икки клубимиз иштирок этадиган Ғарб минтақасининг саралаш ўйинларига алоҳида тўхталамиз.

Олдиндан таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистоннинг икки клуби "Локомотив" ва "Насаф" ўзаро тўқнаш келмайдилар. Уларнинг йўли турлича.

1) "Насаф" ўз иштирокини 2-босқичдан бошлаши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Бу босқичда қаршиликлар Қатарнинг "Ал-Жайиш" клуби билан тўқнаш келадилар. Ўйин Қатарда бўлиб ўтади. Жамоамиз ушбу жамоа қаршилигини енга олса, сўнгги босқични ҳам сафарда ўтказади. Уларнинг бўлажак рақиби қайси жамоа бўлиши мумкинлигини эса қуйидаги ўйинлардан билиб оласиз.

1-босқич
1. “Ас-Сувайқ” (Уммон) -  “Бусайтин” (Баҳрайн)
2-босқич
2. “Банияс” (БАА) - 1-босқич ғолиби
3. "Ал-Жайиш" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон)
3-босқич
2-жуфтлик ғолиби - 3-жуфтлик ғолиби

2) "Локомотив" рақиблари ҳақида тўхталишдан аввал, бир ҳолатга тўхталиб ўтиш лозим. Кувайтга ОЧЛда битта ўрин берилгани ҳақида маълумот берилганди. Амалда эса ушбу мамлакатдан иккита жамоа иштирок этади. ОФК кубоги-2013 ғолиби — "Кувайт" СКга ҳам ОЧЛ саралашида иштирок этиш имкони берилган. Ушбу жамоа ўз чемпионатида ғолиб чиққанини инобатга олсак, Кувайт мамлакати номидан чемпионатда 2-ўринни эгаллаган (ОФК кубоги-2013 финалчиси) "Ал-Қодисия" клуби ОЧЛда қатнашади.

1-босқич
1. “Шабоб ал-Ордон” (Иордания) - "Ал-Қодисия" (Кувайт)
2. "Кувайт" СК (Кувайт) - “Аш-Шорта” (Ироқ)
2-босқич
3. “Лахвия” (Қатар) - 1-жуфтлик ғолиби
4. "Локомотив" (Ўзбекистон) - 2-жуфтлик ғолиби
3-босқич
3-жуфтлик ғолиби - 4-жуфтлик ғолиби

Кўриниб турибдики, "Локомотив" ўз майдонида бўладиган дастлабки ўйинни ОФК кубоги ғолиби "Кувайт" СК ёки "Аш-Шорта" (Ироқ)га қарши бошлайди. Темирйўлчилар ушбу тўсиқдан ўта олишса, ҳал қилувчи ўйинни Иордания, Кувайт ёки Қатар клубларидан бирига қарши майдонга  тушишади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:39, 28.11.2013.
Ўқилди: 6276 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.