Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Охиратингиз обод бўлсин, Равшан ака

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболи оғир жудоликка учради. Таниқли футбол фахрийси Равшан Усмонхўжаев 65 ёшида бу фоний дунёни тарк этди.

Р.Усмонхўжаев 1948 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўз меҳнат фаолиятини 1965 йилда Тошкент марказий телеграфида бошлаган. Кейинчалик нашриётда ходим, идораларда ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Ҳарбий хизматни тамомлагач Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга киради. 1975-1980 йилларда спорт бўйича инструктор-методист сифатида ишлаган. 1980-1987 йилларда Р.Усмонхўжаев Тошкент вилояти «Спартак» кўнгилли спорт жамиятининг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол мураббийи, Ўзбекистон кўнгилли спорт жамиятида бош мураббий сифатида ишлаган. 1988-1989 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари спорт жамиятида катта мураббий, «Пахтакор» болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий, 1989-1990 йилларда Тошкент касаба уюшмалари спорт жамиятида катта инструктор, бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. 1991-1992 йилларда Ўзбекистон 1-лигасидаги «Диёнат» жамоаси бош мураббийи, 1993-1994 йилларда эса «Меҳр-шафқат, соғломлаштириш, спорт» жамғармаси ижрочи директори лавозимларида фаолият кўрсатган.

Равшан ака юртимизга аёллар футболини олиб кирган инсонлардан бири сифатида тарихда қолди. Буни у киши 1994-1996 йилларда «Чеҳра» аёллар футбол клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг биринчи бош мураббийи сифатида иш олиб борганидан ҳам билиш мумкин. 1997 йил «Баҳо» жамоасига бош мураббийлик қилган Р.Усмонхўжаев 1998 йил Бухоронинг «Нурафшон» клубида жамоа бошлиғи сифатида ишлаган. 1999-2000 йилларда «Самарқанд-Динамо» клубининг жамоа бошлиғи бўлган Усмонхўжаевлар сулоласининг асосочиси Тошкентнинг «Локомотив» клуби тарихида ҳам муносиб из қолдирган. Яъни клуб ташкил топишидан тортиб Олий лигагача бўлган йўлни босиб ўтиши ва футболимиз элитасида ўз ўрнини топишида Равшан Усмонхўжаевнинг хизмати беқиёсдир. «Локомотив» клубида техник директор бўлиб ишлаган Равшан ака жамоанинг юксалишига нафақат ўзи, балки оила аъзолари билан бирга салмоқли улуш қўшади. Хусусан, темирйўлчилар жамоаси ташкил топган дастлабки йилларда тўнғич ўғли Ойбек Усмонхўжаев, кенжа фарзанди Собир Усмонхўжаевлар «Локомотив»нинг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшишган бўлса (Собир ҳозир ҳам жамоада тўп суради), яна бир ўғли Улуғбек Усмонхўжаев жамоа ташкил топган кундан бери клуб маъмури сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Қисқаси, «Локомотив» тарихида Усмонхўжаевлар сулоласи муҳим ўрин тутади.

Равшан ака «Локомотив»ни тарк этгач, кейинчалик 2007-2009 йилларда Тошкентнинг «Спартак» жамоаси спорт директори, 2010 йили эса «Дўрмон-Спорт» клуби спорт директори сифатида ишлаган. Р.Усмонхўжаев 2011 йилдан Ўзбекистон Футбол Федерациясида меҳнат қилиб келаётган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК раҳбарияти ҳамда «Локомотив» профессионал футбол клуби маъмурияти шу жамоа аъзолари Улуғбек ҳамда Собир Усмонхўжаевларга отаси Равшан Усмонхўжаевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига сабр-бардош тилайди. Охиратингиз обод бўлсин, Равшан ака!

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 14:59, 04.12.2013.
Ўқилди: 6743 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.