Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Осиё кубоги тарихидан, Хитой-2004. Баҳрайнга қарши омадсизликнинг бошланиши

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги Осиё кубоги баҳсларига терма жамоамиз Равшан Ҳайдаров бошчилигида киришди. Саралаш баҳсларига Ўзбекистон ва Тайланд мамлакатлари мезбонлик қилди. Бу босқичда терма жамоамиз бир мунча нотекис ўйин кўрсатган бўлса-да, якунда гуруҳ ғолиби сифатида финал босқич йўлланмасини қўлга киритдик. Саралашдаги натижалар:

Тошкентда
Ўзбекистон – Гонгконг - 4:1.
Голлар: Акопянц, Шишелов 2та , А.Солиев – Чун Бонг
Ўзбекистон - Тайланд - 3:0.
Голлар: Шишелов 2та, М.Шацких
Ўзбекистон – Тожикистон -  0:0.

Банкокда
Ўзбекистон  –  Тожикистон - 4:1
Голлар: Шишелов 2та, Кападзе, Кошелев – Бурхонов.
Ўзбекистон – Гонгконг - 1:0
Гол: Ширшов.
Тайланд  –  Ўзбекистон - 4:1
Голлар: Нойвеч, Сурасианг, Тонгман, Чайманди – Кошелев

Якуний жадвал қуйидагича кўриниш олди.

Ўзбекистон

13 – 6     

13

Тайланд           

10 – 7

9

Тожикистон    

3 – 5

8

Гонгконг

3 – 11

4

17-июль – 7 августь кунлари ўтказилган финал босқичида 16 терма жамоа қатнашди. Гуруҳлар :

А

B

С

D

Хитой

Ж Корея

Ўзбекистон

Япония

Баҳрайн

Иордания

С.Арабистони

Эрон

Индонезия

Қатар

Туркманистон

Тайланд

Қатар

Индонезия

Ироқ

Уммон

Терма жамоамиз финал босқичига ҳам Равшан Ҳайдаров бошчилигида йўл олган. Ўша пайтларда “Динамо” (Киев) таркибида ёрқин ўйинлар кўрсатаётган Шацких Хитойга бормаслигини маълум қилади.Таркибдан эса Сафонов, Нестеров, Фёдров, Николаев, Алиқулов, Иномов, Ашурматов, Кападзе, Акопянц, Жеперов, Зейтуллаев, Бикмаев, Қосимов, Ширшов, Шишелов, Гейнрих, Холмуродов, Солиев, Магдеев каби футболчилар жой эгаллайди. Гуруҳ баҳсларида терма жамоамиз жуда ишочли ўйин кўрсатади ва барча учрашувларни 1-0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаб, 100% натижа билан чорак финалга йўл олади. Айтиш мумкинки, турнирда Ўзбекистон гуруҳ ўйинларини барчасида ғалаба қозонган ягона жамоа эди. Жамоамиз таркибида ҳар доимгидек Қосимов жаримадан тўпларидан берадиган ажойиб зарбалари билан ажралиб туради. Шунингдек Гейнрих-Шишелов жуфтлиги рақиблар учун ҳақиқий бош оғриғига айланади.
Гуруҳ баҳслари
Ўзбекистон – Ироқ - 1:0.
Гол: Қосимов (22)
Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 1:0.
Гол: Гейнрих (13)
Ўзбекистон - Туркманистон - 1:0.
Гол: Қосимов (58)

Драматик тарзда кечган чорак финал баҳсида, кейинчалик бизнинг ҳақиқий “душманимиз”га айланган Баҳрайнга рўбарў келамиз. Ўйин вакилларимиз устунлиги остида бошланади. Тўп назорати, хавфли вазиятлар яратиш борасида вакилларимиз етакчилик қилади. Шунга қарамай 1-таймда ҳисоб очилмайди. Ўйиннинг 60-дақиқасида Баҳрайн дарвозасига тахминан 25 метр  узоқликдан белгиланган жарима тўпини Гейнрих қойилмақом тарзда голга айлантириб, жамоамизни олдинга олиб чиқади. Шундан кейин ҳам бир қанча яхши имконияларга эга бўлган футболчиларимиздан омад юз ўгиради. Асосан қарши ҳужум тактикаси билан ҳаракат қилган Баҳрайн 71-дақиқада ҳисобни тенглаштиради. Орадан кўп ўтмай, ҳали голдан ўзига келиб улгурмаган жамоамиз оддий вазиятда иккинчи голни ҳам ўтказиб юборади. Олдинга чиқиб олган араб футболчилар нима қилиб бўлсада шу ҳисобни сақлаб қолиш учун бор эътиборини ҳимояга қаратади. Катта куч билан олдинга ташланган футболчиларимиз 87-дақиқада жуда катта қийинчилик билан ҳисобни тенглаштиради. Мураккаб вазиятда Шишелов гол уришнинг уддасидан чиқади. Асосий вақтда қайд этилган 2:2 ҳисоби қўшимча вақтларда ҳам ўзгаришсиз қолади.

Пенальтилар сериясида омад Баҳрайнга кулиб боқади. Даслабки 3та зарбадан сўнг ҳисобда олдинда бораётган жамоамиз якунда захирадан тушган Кошелев ва Бикмаевнинг ноаниқ зарбалари эвазига мағлубиятга учрайди. Энг ачинарлиси ўйин бўйича Баҳрайн биздан устун эмас эди. Ҳал қилувчи зарбаларни беришдаги ноаниқликлар ва омаднинг юз ўгириши натижасида кўз ёшлари билан иштирокимизни чорак финалда якунлаймиз. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров ўз интервьюларидан бирида ўша ўйиндан кейин пенальтилар сериясини тик боқиб кузата олмайдиган бўлиб қолганини айтади ва ҳар доим “лотореялар” баҳсида майдонга терс ўгирилиб туради. Ўша вақтдаги терма жамоа менежери Никимбаев ҳам интервюларидан бирида ўша учрашувдан сўнг йиғлаганини таъкидлаб ўтганди. Лекин бу мағлубият Баҳрайн билан омадсиз ўйинларнинг бошланиши эканлигини у вақтларда билмаган эдик. Зеро, кейинчалик ЖЧ саралашлари доирасидаги Баҳрайн билан кечган омадсиз ўйинларимиз олдида бу ўйин ҳолва бўлиб қолди.

Чорак финал
Ўзбекистон – Баҳрайн - 2:2.
Голлар: Гейнрих (60), Шишелов (87)  –  Хубайл (71, 76)
Пенальтилар бўйича – 3:4
Фёдоров (аниқ), Гейнрих (аниқ), Жеперов (аниқ), Кошелев (ноаниқ), Бикмаев (ноаниқ).

Финалда майдон эгалари ва Япония терма жамоаси тўқнаш келган. Унда кун чиқар юрт вакиллари кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпионалигини қўлга киритган.
Хитой – Япония - 1:3.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:21, 23.12.2013.
Ўқилди: 6588 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.