Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

Йилнинг энг яхшилари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Бугун ўзбек футболининг энг яхшилари аниқланади. Федерация томонидан ўтказиладиган маросимнинг тафсилотлари билан online танишиб боринг.

«Зарафшон» концерт залида Ўзбекистон футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бошланди.

Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлишга асосий номзод Виталий Денисов меҳмонлар орасида ўтирганини таъкидлаб ўтиш керак.

Футболчиларни тақдирлаш маросими санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан бошланди. Юртимиз ардоғидаги қўшиқчилар ўз санъат намуналарини ижро этишмоқда.

Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар номи аниқ бўлди. Булар – Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров ва Виталий Денисов.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов нутқ сўзламоқда.

«Биз 2018 йилгача катта ютуқларга эришишииз керак. Албатта, бунга эришиш осон бўлмайди, лекин бунга муносиб пойдевор яратдик. Барчамизни шу кунларга етказсин»,- дейди Усмонов.

Энди 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоасига пул мукофотлари топширилмоқда.

Ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевга «Малибу» машинасининг калити топширилди.

20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари тақдирланмоқда. Бош мураббий Аҳмаджон Мусаевга «Малибу» машинасининг калитлари топширилди.

«Йилнинг энг яхши ёш футболчиси»: Бу номга бирданига уч футболчи – Акобир Тўраев, Иззатилла Абдуллаев ва Жамшид Болтабоевлар муносиб деб топилишди. Уларга бир миллиондан мукофот пуллар топширилди.

«Энг яхши болалар мураббийи»: Дилшод Нуралиев. Мураббийга 3 миллион сўм мукофот топширилди.

Бир гуруҳ футбол фахрийларига УФФ кўкрак нишони топширилмоқда.

«Fair play»: Йилнинг энг ҳалол жамоаси деб пойтахтнинг «Локомотив» клуби топилди.

«Йилнинг энг яхши ҳаками»: Кутилганидек Равшан Эрматов.

«Энг яхши тўпурар»: Йилнинг энг яхши тўпурари соврини «Бунёдкор» ҳужумчиси Олександр Пишурга топширилди.

«Энг яхши матбуот хизмати»: «Насаф» клубининг матбуот хизмати.

«ПФЛнинг энг фойдали футболчиси»: Артур Геворкян.

«Йилнинг энг яхши мураббийи»: Рўзиқул Бердиев!

«Энг яхши футболчи»: Виталий Денисов.

«Мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Одатда энг яхши футболчи деб ҳужумчи ёки ярим ҳимоячилар топиларди. Нима бўлганда ҳам жуда хурсандман»,- дейди Денисов.

Таъкидлаш жоизки, Денисов бугунги маросим учун Германиядан учиб келган экан.

Маросим тугади!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:26, 23.12.2013.
Ўқилди: 9180 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.