Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Азиз Ибрагимов: «Чехияда ўзимни яхши ҳис қиламан»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимов айни пайтда Чехия чемпионатининг 2-дивизионида (биздаги 1-лига) иштирок этяпти. Ҳамюртимиз «Ч.Будеевице» клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Азиз учун Чехия деярли иккинчи ватани бўлиб қолди. У бир неча йиллардан бери Чехия клублари сафида тўп суриб келяпти. Орада бир мавсум Хитойнинг «Циндао Жонун» жамоасида ўйнаб қайтди. Ибрагимов чин юрти клуби сафида 39та учрашув ўтказиб, 4та тўп киритди ва 7та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, фаолияти давомида Чехиянинг «Богемианс», Словакиянинг «Слован» клубларида ўйнади. Шу йил аввалида эса футболчимизга ўз олдига кучлилар сафига қайтишни мақсад қилган жамоадан таклиф бўлди. Биринчи даврадан сўнг «Ч.Будеевице» клуби пешқадамдан 6 очко кам жамғарган ҳолда турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Биз Азиз Ибрагимов билан боғланиб, биринчи давра якунлари юзасидан интервью олдик.

- Биринчи даврани 5-ўринда якунладик. Жамоа раҳбарияти, хусусан клуб президенти, Чехия футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Карел Поборски олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Ҳозир турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ёмон эмас. Пешқадам Краловенинг «Градец» клубидан 6 очкога ортда қоляпмиз. Иккинчи ўринда бораётган «Сезимово» жамоаси ҳисобида 32 очко бор. «Варнсдорф» ва «Усти над Лабем» клублари бир хил 29 тадан очко жамғаришган. Биз эса 27 очко билан 5-поғонада боряпмиз. Лекин биздан кейинги поғоналарда бораётган жамоаларда ҳам ҳали олий лигага чиқиш имконияти сақланиб қолган. Турнир жадвалида 6-9-ўринларни эгаллаб турган «Карвина», «Мост», «Баник Соколов», «Виктория» клублари дастлабки бешликда бораётган жамоалардан унчалик узоқлашиб кетишмаган. Аввалги жамоам «Богемианс» 14 очко билан 14-ўринда боряпти. Мавсум якунларига кўра, икки жамоа олий лигага йўлланма олади. Ҳеч иккиланишсиз айтиш мумкинки, март ойида бошланадиган иккинчи давра ўйинлари кескинликда олий лиганикидан асло қолишмайди. Режага кўра, 8 март куни иккинчи давранинг илк учрашувида «Варнсдорф» жамоасини қабул қиламиз. Бу клуб 3-ўринда боряпти. Бўлажак ўйиндаги ғалаба жамоамизни турнир жадвалида 3-поғонага олиб чиқади. Ҳозир эса жамоа таътилга чиққан. Тез орада таътилни оила аъзоларим даврасида ўтказиш учун Тошкентга қайтаман.

- Стадионга мухлислар ташрифи қониқарли даражадами?

- Уй стадионимиз 12 минг томошабинга мўлжалланган. Ҳар бир ўйинимизга камида 6-8 нафар минг ишқибоз келади. Лекин статистикага эътибор қаратсам, жамоамиз сафар ўйинларида кўпроқ муваффақиятга эришяпти. Масалан, 1-даврада рақиблар дарвозасини жами 27 бор ишғол қилдик. Бу голларнинг 15таси меҳмонда урилган.

- «Будеевице» клубида сиздан бошқа яна легионерлар ҳам борми?

- Жамоада тўрт нафар хорижлик футболчи бор. Мендан ташқари, бир нафар нигериялик ва иккита словакиялик футболчилар тўп тепишади.

- Биринчи давра якунлари бўйича статистикангиз қандай бўлди?

- 16та ўйиндан 12тасида майдонга тушдим. Шу учрашувларда 2та гол урдим, 5та голли узатмани амалга оширдим. Кейин 3та сариқ карточка ишлаб олдим.

- Бош мураббий билан муносабатларингиз қандай?

- Аъло даражада десам ҳам бўлади. Чунки бу мутахассис билан аввал «Богемианс» клубида бирга ишлаганмиз. «Будеевице»га ҳам шу мураббий таклифи билан ўтганман. Бош мураббий Павел Хофтихга катта мураббий Павел Малура ёрдам беради. Томас Скрбек жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий. Павел Свантнер эса дарвозабонлар билан ишлайди.

- Жамоа олдига олий лига чиқиш вазифаси қўйилган, дедингиз. Турнир жадвалидан кўриниб турибдики, рақобат жуда кучли. Амалда бу вазифани уддалай оласизларми?

- Албатта. Асосий мақсадимиз олий лигага қайтиш. Таркибимиздаги деярли барча футболчилар элита клубларида тобланишган. Лекин бу иш осон кўчади, деб айта олмайман. Ҳал қилувчи ўйинларга қайси жамоа юқори савияда тайёргарлик кўрса, жароҳатларсиз етиб борса, улоқ ўша клубда кетади.

- Сиз бир неча йилдан бери Чехия клубларида ўйнаб келяпсиз. Орада бир мавсум Хитойда ўйнадингиз. Нима деб ўйлайсиз, вазиятни ўзгартириш фурсати етмадимикан? Ўзингизни бошқа мамлакат чемпионатларида синаб кўришни назарда тутяпман.

- Бу ҳақда жуда кўп ўйлайман. Менинг ҳам мақсадим шу.

- Ўзекистон чемпионатига қайтиш ҳақида ўйламаяпсизми? Ҳар ҳолда терма жамоа бош мураббийи кўз остида бўласиз.

- Ўзбекистон менинг Ватаним, барибир вақти келиб қайтаман. Фақат ҳозир эмас. Айни пайтда бор эътиборимни клубим билан бирга Чехия юқори дивизионига қайтишга қаратганман. Ўзбекистон чемпионати ўйин-ларини интернет орқали кузатиб боряпман. Кўз тегмасин, аввалги йиллар билан таққослаганда, олий лигамизда ижобий томонга ўзгариш бор. Очиғи, бу йил «Локомотив» чемпион бўлса керак, деб ўйлагандим. Лекин кутилмаган мағлубиятлар якунда қимматга тушди. Фурсатдан фойдаланиб, келаси йил ОЧЛнинг «плей-офф» баҳсларида иштирок этадиган «Локомотив» ва «Насаф» клубларига омад тилаб қоламан. «Бунёдкор» эса одатдагидек гуруҳ босқичида ўйнар экан.

- Шахсий агентингиз борми?

- Йўқ. Чехияда мени жуда яхши танишади. Шунинг учун, тушадиган таклифларни ўзим кўриб чиқаман. Мен ўзимни Чехияда жуда яхши ҳис қиламан.

- 23 декабрь куни Ўзбекистоннинг 2013 йил якунлари бўйича энг яхши футболчи ва мураббийи эълон қилинади. Сиз ўз овозингизни кимларга берган бўлардингиз?

- Энг яхши мураббий йўналишида Дилшод Нуралиевни, энг яхши футболчи номинациясида эса Одил Аҳмедовни биринчи ўринга қўйган бўлардим. Бу менинг шахсий танловим.

- Дунёнинг энг яхши уч футболчиси бўйича танловингиз қандай? 

- Лионель Месси, Яя Туре, Франк Рибери.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:37, 25.12.2013.
Ўқилди: 3858 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.